24 октября 2017

Эрк излаган кўнгил

Bo'limlar: Yangiliklar

Шароф Рашидов Ўзбекнинг отахон раҳбари, давлатимизнинг беназир ва суюкли ўғлони, умрининг сўнгги нафасига қадар ўз халқини, она юртини ўйлаган улуғ инсон эди. Шу боисдан ҳам Муҳтарам Президентимиз мамлакатимизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ҳамда таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида 2017 йилнинг 27 мартида "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини эълон қилди.

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг вилоятимизга қилган ташрифида "Жиззах халқи советлар даврида собиқ Марказ томонидан ўйлаб чиқарилган "пахта иши”, "ўзбеклар иши”, "рашидовчилик” деган тухмат ва маломатларга дуч келганини ва буларнинг барчаси оддий, бегуноҳ одамлар елкасига оғир юк бўлиб тушганини бугун ҳам изтироб билан эслаймиз.

Айниқса, 1917 йилдан кейин бошланган фуқаролар уруши, 30-йиллардаги қатағон, Иккинчи жаҳон уруши, ундан кейин ўн йиллар давом этган азоб-уқубатлардан сўнг халқимиз Ўзбекистонга Шароф Рашидов раҳбарлик қилган даврда рўшноликка етишди. Одамларнинг дастурхони нон, ҳовлиси тўй кўрди. Ҳозиргидек бўлмаса-да, аввалги қийинчиликларга нисбатан ҳаёт анча яхши эди.

Шароф Рашидов Ўзбекистан мустақилликка эришиши учун ҳам ҳисса қўшди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликни амалга оширган авлод Шароф Рашидов даврида вояга етди, шаклланди.

Жумладан, ўтган асрнинг 30-йилларида қаттиқ зарбага учраган ўзбек зиёлиларининг гули - ёзувчи, шоир, журна­лист ва олимлар 60-70-йилларга келиб янги саф туздилар, улар халққа яна ўз сўзларини айта бошладилар. Бу йилларда вояга етган Эркин Воҳидов, Абдул­ла Орипов, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов, Худойберди Тўхтабоев, Рауф Парпи, Тоғай Мурод, Муҳаммад Юсуф сингари шоир ва ёзувчиларни, уларнинг халқни миллат сифатида ўзини англашга, уйғонишга чорловчи асарларини ёдга олайлик. Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим”, Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон”, Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар”, Одил Ёқубовнинг "Улуғбек хазинаси”, Худойберди Тўхтабоевнинг "Қасоскорнинг олтин боши” романлари миллий туйғуларни жунбушга келтиргани ҳали ҳам ёдимизда. Шубҳасиз, бундай асарлар халқни мустақилликка руҳан, маънан тайёрлаб борди.

Шароф ота раҳбарлигида чўлларни ўзлаштириш, сув омборлари қуриш кенг миқёсда олиб борилди. Истиқлолнинг илк кунлариданоқ ғалла мустақиллигига эришиш биринчи даражали вазифа эканлиги маълум бўлиб қолди. Чунки мустабид тузум юртимиз қишлоқ хўжалигини фақатгина пахта етиштиришга ихтисослаштирган эди. Ун Россиядан келтириларди. Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингач, марказ ун етказиб беришни дарҳол тўхтатди. Ушанда чўллардаги тайёр суғориладиган далалар, каналлар, сув омборлари бу ўта муҳим муаммони тезда бартараф этишга ёрдам берди. Ўзбек халқи яна бир қаҳрамон ўғлони Ислом Каримовнинг доно кўрсатмаларига амал қилиб, кечаги пахта далаларидан омилкорлик билан фойдаланиб, қисқа фурсатда ғалла мустақиллигига эришди.

Айниқса, Ўзбекистонни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқарган, юртимиз шаънига ҳам, ўз номига ҳам гард юқтирмасдан ўтган камтарин ва донишманд давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг шахсига нисбатан турли бўҳтонлар уюштирилганида ҳам бундай ноҳақликдан юрак-бағри эзилган, лекин унга бош эгмаган Жиззах элининг сабр-бардоши ва матонати олдида таъзим қилсак, арзийди.

Маълумки, Шароф Рашидов республикага қарийб чорак аср етакчилик қилди. Ўтмишни яширишнинг ҳожати йўқ. ШароФ Рашидов ўз даврининг фарзанди эди, у мавжуд тузумга садоқат билан хизмат қилди. Аммо бедодликни қарангки, шундай одам дунёдан кўз юмганида ўзи умр бўйи ҳимоя қилган, содиқ бўлиб хизмат қилган тузум унга хиёнат қилди. Мисли кўрилмаган шаккоклик билан унинг хотирасини таҳқирлаб, жасадини кўчирдилар, оила аъзолари ва қариндош-уруғларини таъқиб этдилар. "Рашидовчилик” деган сохта иборани ўйлаб топиб, унинг хотирасини ёмонотлиқ қилдилар.

    Ҳозирги вақда Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ва боғ ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини якунланиш арафасида.

    Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти билан халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни яқиндан таништириш мақсадида Ш.Рашидов туманида унинг мемориал уй-музейини ташкил қилинмоқда. Шароф Рашидов ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейларининг экспозициясини яратиш ва жиҳозлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадлари режасининг ошириб бажарилган қисми, давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилиш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан вилоят Ўлкашунослик музейига Шароф Рашидов музейининг экспозициясини яратиш ва жиҳозлаш учун 503.205 (беш юз уч миллион икки юз беш минг) сўм, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейининг экспозициясини яратиш ва жиҳозлаш учун 490 705 (тўрт юз тўқсон миллион етти юз беш минг) сўм, жами 993 910 (тўққиз юз тўқсон уч миллион тўққиз юз ўн минг) сўм маблағ ажратилди.

    Буюк сиймо, давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги тантаналари ўтказиладиган Жиззах шаҳридаги 1982 йилда қурилган 650 ўринли вилоят мусиқали драма таетрини капитал реконструкция ишлари жадал суратларда давом эттирилмоқда. Жумладан, театрнинг ички ва ташқи қисмида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Зал, саҳна, ўриндиқлар замонавий кўринишга эга бўлади. Умумий саҳнанинг иситиш тизими мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Ёритиш мосламалари қўйилди.

Эрк излаган кўнгил

 

Эрк излаган кўнгил

 

Эрк излаган кўнгил

 

Эрк излаган кўнгил

 

Эрк излаган кўнгил

 

 

 Фото:                                Жиззах шахар хокимлиги ахборот хизмати


скачать dle 10.2 КиноСвин

O'xshash yangiliklar:

«Барчамиз истеъмолчи»

«Барчамиз истеъмолчи»
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан таълим даргоҳларида ўтказилаётган ҳуқуқий

Йўлларни кесиб ўтаётган вақтда пиёдаларга телефон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланди

Йўлларни кесиб ўтаётган вақтда пиёдаларга телефон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланди
Бу ва бошқа янги қоидалар ҳақида ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси томондан Миллий матбуот марказида ташкил этилган тадбирда маълум қилинди  

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори Жиззах шаҳрининг маҳаллий бюджети тўғрисида.  
Hozircha fikrlar bildirilmadi. Siz birinchi bo'lishingiz mumkin!

Fikr qo'shish!

Ismingiz:
E-Mail:
Maxfiy so'zni kiriting:
Eng ko'p o'qilgan
Эрк излаган кўнгил
Эрк излаган кўнгил
  Ҳозирги вақда Жиззах
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Davlat arbobi Sharof Rashidov bilan bog'liq
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
2017 йил 17 октябрь куни Жиззах давлат педагогика
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Жиззах шахар хокими қарори
Жиззах шахар хокими қарори
Шаҳариқтисодиёти тармоқлари ва
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2017 йил 2 ноябрь куни Жиззах шаҳрида
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат
ARXIV